Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳудудий дастурлар - амалда Янги корхоналар – янги иш ўринлари

Ҳудудий дастурлар - амалда Янги корхоналар – янги иш ўринлари

Фарҳод шаҳарчасини Самарқанд шаҳрининг саноат ҳудуди дейиш мумкин. Бу ерда 30 дан ортиқ кичик бизнес субъектлари ҳамда 10 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида бу ерда бир кеча-кундузда 200 тонна ғаллани қайта ишлаш қувватига эга бўлган «Лаззатли дон» хусусий корхонаси ишга тушди.

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки Самарқанд вилоят бўлимининг молиявий кўмаги натижасида қўрғон чеккасидаги ташландиқ жойда қисқа муддатларда ишлаб чиқариш цехлари, маъмурий бино, ошхона қад ростлади.

Сўнгра Туркиянинг етакчи фирмаларида ишлаб чиқарилган, компьютер орқали бошқариладиган замонавий дастгоҳлар, зарур ускуналар ўрнатилди. Жамоа аъзолари дон етиштирувчи қозоғистонлик фермерлар билан шартнома тузишди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош ун маҳсулотлари тез орада ички бозорда ўз харидорларини топяпти.

– Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил апрель ойида вилоятимизга ташрифи чоғида сифатли ун маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича бизнинг лойиҳамизга катта қизиқиш билдириб, уни қўллаб-қувватлаган эди, – дейди корхона раҳбари Fолибжон Маҳмудов. – Орадан 4 ой ўтар-ўтмас умумий лойиҳа қиймати 6 миллиард долларлик мазкур саноат корхонасини ишга туширдик. Бунинг натижасида 40 киши доимий иш ўрнига эга бўлди.

Жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Афғонистонга дастлабки маҳсулотларимизни жўнатамиз. 2018 йилнинг биринчи чорагида эса макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Бу қўшимча 25 та иш ўрни яратилади дегани.

Ёрмамат РУСТАМОВ.


Киритилган вақти: 14/09/2017 13:06.   Кўрилганлиги: 1121
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hududiy-dasturlar-amalda-yangi-korxonalar-yangi-ish-orinlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.