Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲОТАМЖОН КЕТМОНОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

ҲОТАМЖОН КЕТМОНОВНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов 21 февраль куни Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг раиси Я.Аллаёров очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили К.Исабеков йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов сайловчиларга ўз сайловолди дастурида илгари сурилган асосий йўналишлар ҳақида маълумот берди.

Дастурда ижтимоий шериклик институтларини янада ривожлантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суд механизмлари оммабоплигини кенгайтириш ва мазкур масалаларда суд назоратини кучайтириш ҳисобига суд қарорлари ижроси сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш каби устувор вазифалар белгиланган. Аҳоли, айниқса, олис қишлоқ ҳудудларида бирламчи тиббий ёрдамдан қулай ва тез фойдаланиш имкониятини таъминловчи қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини кенгайтириш, фармацевтика корхоналари ва дорихона муассасалари фаолияти, дори-дармон воситалари нархи устидан давлат назоратини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда Каттақўрғон туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори З.Бердиева, Халқ демократик партияси Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси Т.Ҳамидов ва бошқалар номзоднинг дастури ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, унда белгиланган устувор йўналишлар мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилганини таъкидлади.

Ғолиб Ҳасанов,
ЎзА


Киритилган вақти: 23/02/2015 16:45.   Кўрилганлиги: 622
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hotamjon-ketmonovning-samarqand-viloyati-saylovchilari-bilan-uchrashuvi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг