
Бугун, 21 февраль куни Хитойнинг “HONGFU Co LTD CHINA” компанияси бошқарув кенгаши раиси CHANG TSUNG-YUAN бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.
Музокара давомида “HONGFU Co LTD CHINA” компанияси вакиллари ўз имкониятлари ва салоҳиятлари тақдимотини ўтказишди. Шунингдек, Каттақўрғон шаҳрида камида 4 мингта иш ўрни яратган ҳолда, пойабзал ишлаб чиқариш корхонасини барпо этиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий объектлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.