Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ ЎҚИТИЛДИ

ҲОКИМЛИК ХОДИМЛАРИ ЎҚИТИЛДИ

Вилоят ҳокимлиги томонидан шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг иш юритиш, юридик хизмат ҳамда ижро интизомига масъул бўлган ходимлари учун икки кунлик ўқув-семинар ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси вакиллари, ҳуқуқшунослар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарор ва фармойишлари, ҳукумат қарорларининг ижросини таъминлаш, шунингдек, Республика Президентининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш каби масалалар бўйича тушунча берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар вилоят ҳокимлигининг ҳуқуқшуноси, котибиятлари, умумий бўлими, девонхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ўқув-семинарда ҳужжатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, хусусан, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси амалиёти, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ҳамда ҳукуматнинг 2009 йил 28 августдаги топшириғида белгиланган тартиблар атрофлича муҳокама қилинди.

Ҳокимликлар ходимларига фаолиятларида зарур бўладиган тегишли меъёрий ҳужжатлар ва услубий тавсиялар тўплам ҳолида тарқатилди. Якунда иштирокчилар ўқув-семинарга киритилган мавзулар бўйича тест синовларидан ўтишди.

Семинар доирасида иштирокчиларнинг Самарқанд шаҳридаги йирик саноат корхоналари ва тарихий обидаларга саёҳати ташкил этилди.


Киритилган вақти: 18/02/2015 12:41.   Кўрилганлиги: 618
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hokimlik-xodimlari-oqitildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг