Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲОКИМЛАР ЎҚУВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

ҲОКИМЛАР ЎҚУВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан мамлакатимизда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ўқув-семинари бошланди.

Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбар кадрларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакасини ошириш ҳамда ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимларини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий масъулиятини кучайтиришга қаратилган семинар масофавий видеоконференция тарзида ўтказилмоқда.

Самарқанд вилоятида мазкур ўқувни ўтказиш учун Самарқанд давлат университетида зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратилди.

Ўн кун давом этадиган семинарда дастлаб Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўшма мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига инагурацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларининг мазмун-моҳияти, уларда белгилаб берилган асосий вазифаларнинг ижроси билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Семинар доирасида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари,  турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисодиётни модернизация қилиш ва либераллаштириш коммунал соҳа ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, ташқи сиёсат ва мамлакат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор вазифаларига оид маърузалар тингланди.

Ўқув-семинар материалларининг пухта ўзлаштирилишини таъминлаш мақсадида машғулотлар маъруза, баҳс-мунозара ва давра суҳбатлари тарзида ташкил этилган.

Якунда иштирокчиларнинг эгаллаган билим ва кўникмалари тест усулида синовдан ўтказилади.

Семинарнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Икромов сўзга чиқди.


Киритилган вақти: 28/04/2015 16:58.   Кўрилганлиги: 580
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hokimlar-oquvi-bolib-otmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг