Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 28 июнь куни Ургут туманидаги “Чорчинор” оромгоҳида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Даставвал учрашувга келган ёшларга вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва келгусидаги режалар ҳақида маълумот берилди.

50 нафардан ортиқ йигит-қизлар ўзларини қийнаётган муаммо ва таклифлар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилишди. Муаммоларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Жумладан, тумандаги 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Азиза Раҳмонова ўзи таҳсил олаётган мактаб спорт зали спорт инвентарлари билан таъминланмаганини айтиб, ёрдам сўради. Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлимининг фаол қизларидан бири Фарангиз Маҳмадаминова туман ёшлари учун автобус сўраб мурожаат йўллади.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатларга бир ҳафталик муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан назоратга олинди. 


Киритилган вақти: 28/06/2019 22:13.   Кўрилганлиги: 1041
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hokim-va-yoshlar-uchrashuvi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.