
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ноанъанавий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Яқинда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова республиканинг турли ҳудудларидан келган аёллар билан биргаликда Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида ташкил этилаётган обод маҳалла билан танишиб қайтди.
Манас маҳалласида 1200 хонадон бўлиб, 25 та кўча мавжуд. Бу ердаги ҳар бир оилани томорқасидан унумли фойдаланиши, қишлоқ аҳлига маиший хизмат уйларининг барпо этилиши, айниқса оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш мақсадида бажарилаётган ишлар намуна сифатида кўрсатилди.
Тадбир иштирокчилари маҳалладаги хонадонларда бўлишиб, ҳовли-жойларнинг тоза-озодалиги, саришталиги, ҳатто ўсма ва гул ўстириш жараёни билан танишиб, ўзаро фикр алмашдилар.
Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, энг асосийси, обод маҳаллалар сонини кўпайтиришдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.