Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳожиларимиз Ҳаж зиёратидан қайтди

Ҳожиларимиз Ҳаж зиёратидан қайтди

Муқаддас Ҳаж амалларини адо этган самарқандлик зиёратчилар Макка шаҳридан юртимизга қайтиб келмоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида 224 нафардан иборат ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи катта ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди.

– Бугунги кунда ҳукуматимиз ғамхўрлиги ва эътибори туфайли муқаддас Ҳаж ҳамда Умра зиёратларини ҳеч қандай қийинчиликларсиз адо этиб келяпмиз, – дейди ургутлик Музаффара Сатторова. –Аллоҳга шукурки, табаррук жойларга бориб келиш насиб қилди. Бизларга шундай имкониятларни яратиб берган Президентимизга раҳмат дейман.

Ўожилар махсус автобусларда ўзлари яшайдиган шаҳар ва туманларга етказиб қўйилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.


Киритилган вақти: 14/09/2017 13:16.   Кўрилганлиги: 1141
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hojilarimiz-haj-ziyoratidan-qaytdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.