
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмасининг йиллик ҳисобот конференцияси бўлиб ўтди.
“Самарқанд вилоятида фуқаролик жамияти ривожланишининг миқдор ва сифат ўзгаришлари” мавзуидаги анжуманда вилоят ҳокимлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Пардаев олиб борган йиғилишда сўзга чиққанлар мазкур ташкилот билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, натижа ва таҳлилларга тўхталиб ўтдилар. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Ф.Раҳматов институт томонидан ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар хусусида ҳисобот берди.
Шунингдек, тадбирда тегишли соҳа вакиллари томонидан фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг юксалиши, ёшларнинг бу борадаги вазифалари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ОАВнинг роли, вилоятдаги ННТларнинг давлат органлари билан ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш мавзуларида ҳам чиқишлар қилинди.
Тадбир давомида мавзулар юзасидан фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси мутахассисларининг маърузалари, ҳамкор ташкилотлар вакилларининг фикрлари тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.