
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 2 март куни иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги,
ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни маъқуллаб, тегишли қарорни имзолаган.
Шу муносабат билан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ўтказилган байрам тантаналарида мукофот эгаларига совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари топширилди.
Қарорга мувофиқ вилоятдошларимиз Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Расулова Ҳилола Комил қизи ва Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Қаноатова Мадина Рафиқ қизилар ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлишди.
Зулфияхоним издошларини ушбу мукофот билан табриклаб, келажакдаги барча эзгу ишларида омад доимо ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.