
Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан ташкил этилган “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остидаги саломатлик ҳафталиги Самарқанд вилоятида юқори савияда ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ҳафталик давомида вилоятдаги Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш кўзда тутилган. Бунинг учун вилоятдаги тиббиёт муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг юқори малакали шифокорларидан иборат гуруҳлар ташкил этилди. Улар замонавий тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланди. Ногирон ва тиббий муассасага келиш шароити бўлмаган кексаларни ўз хонадонларида кўрикдан ўтказиш ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилди.
Пастдарғом туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида ташкил этилган тадбирда тўрт юз нафарга яқин кексалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шифокор-мутахассислар уларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, ўз тавсияларини бердилар. Касаллик аниқланган беморлар даволаниш учун тиббий муассасаларга йўлланмалар олдилар. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими томонидан дори-дармон ва тиббий воситалар тарқатилди.
Саломатлик ҳафталиги вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.