
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмун- моҳиятига бағишланган семинар- тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят прокуратураси, Адлия бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлими, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Унда таъкидланганидек, мазкур фармон кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартириш, содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга йўл қўймаслик, уларнинг профилактикаси самарадорлигини оширишда муҳим хужжат ҳисобланади.
Семинар-тренингда шунингдек, мутасаддилар жойларда ушбу фармон мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиботи олиб борилганда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, унда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида бажариш бўйича зарур тавсиялар беришди. Шунингдек, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида турган вазифалар хусусида ҳам ўзаро фикр алмашишди.
Хусусан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб – қувватловчи жамоат ташкилотларининг фаоллигини янада ошириш лозимлиги, коррупция, товламачилик ва мансабдор шахсларнинг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувига чек қўйиш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш даврида давлат ва назорат қилувчи органлар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳатти – ҳаракатлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.Тадбир сўнгида иштирокчиларга галдаги қилиниши лозим бўлган вазифалар бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.