
Номаи Наллам, (Жанубий Африка):
- Самарқандга илк бор келишим. Жамоамиз билан 10 соат парвоз қилдик. Лекин фестивалга қизиқишим шунчалик кучлилигидан масофа олислиги сезилмади ҳам. Бу юртнинг мусаффо ҳавоси, самимий кишилари туфайли чарчоқларимиз ёзилиб кетди.
Ўзим тарихга қизиқаман. Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли каби тарихий обидаларни томоша қилиб, кўп маълумотларга эга бўлдим.
Тошкентдан Самарқандга “Афросиёб” тезюрар поездида келдим. Жуда қисқа вақт ичида 350 километрлик масофани босиб ўтганимиздан ҳайратланмай бўлмайди. Бизда бундай тезюрар поездлар йўқ.
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида фаол иштирок этиш билан бирга тарихий, меъморий обидалар, балки ўзбек халқи анъаналарини, миллий урф-одатларини ҳам ўрганишни мақсад қилганман.
Нил Сервантес, (Филиппин):
- Бизнинг юртда чолғу асбоблари асосан бамбукдан ясалади. Ўзбекистонга келиб баъзи мусиқа асбобларини кўрдим. Айниқса, чанқовузнинг овози мени сеҳрлаб қўйди. Унинг овози биздаги оҳангларга ўхшаб кетади.
“Шарқ тароналари” туфайли кўплаб давлатлар вакиллари билан ижодий ҳамкорликни йўлга қўйиш имконияти туғилганидан хурсандман.
Ватрас Марчин,“Chelm” гуруҳи аъзоси (Польша):
– Гуруҳимиз 1980 йилда ташкил топган ва шу пайтгача дунёнинг кўплаб давлатларида, асосан, Европа мамлакатларида мусиқа фестивалларида қатнашганмиз. “Шарқ тароналари”да биринчи марта иштирок этаётган бўлсак-да, бу анжуман бизда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда. Мазкур тадбирга давлат томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳар қанча таҳсинга лойиқ.
Биз вилоятнинг олис қишлоқларида ҳар жиҳатдан замонавий мусиқа ва санъат мактабини кўриб, ҳайратимиз ошди. Албатта, санъатга шунчалик катта эътибор қаратиладиган давлатда ҳар қандай мусиқа фестивали юксак савияда ўтиши шубҳасиз.
Сарвари Муҳаммад Зафар, “Обшор” гуруҳи аъзоси (Афғонистон):
– Гуруҳимиз билан Самарқандга Қашқадарё орқали кириб келдик. Йўл атрофидаги замонавий бино ва иншоотлар, қишлоқлардаги янги уйларни кўриб, Ўзбекистоннинг жадал суратларда ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Бунинг барчаси юртингиздаги тинчлик-осойишталик, Президент Ислом Каримовнинг оқилона сиёсати, халқпарварлиги маҳсулидир. Очиғи, халқингизга ҳавасимиз келди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.