Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

ҲАРБИЙЛАРГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Самарқандда Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмлар хизматчилари учун Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида 120 та оилага мўлжалланган беш қаватли тўртта уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, яқинлари, вилоят ва шаҳар жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Ҳарбий хизматчилар замонавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар шинам, барча қулайликларга эга эканлигини ва ушбу уйлар уларга Ватан ҳимоячилари кунида топширилиши ажойиб совға бўлганлигини айтишди. Янги уй калитлари топширилган ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳам бундай эътибор ва ғамхўрликдан жуда мамнун бўлишганлигини, шу билан бир қаторда янги уйлар олд майдонида болалар ўйин майдончаси қурилгани болажонларнинг бўш вақтини беҳуда ўтказмаслигига хизмат қилишини билдиришди.


Киритилган вақти: 14/01/2020 20:00.   Кўрилганлиги: 199
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/harbiylarga-yangi-uylar-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.