
Бугун Самарқанд шаҳрида ҳарбий хизматчилар учун қурилган тўртта 3 қаватли уй фойдаланишга топширилди ва 72 ҳарбий оила Ватан ҳимоячилари кунини янги хонадонда нишонлайдиган бўлди.
Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига кўра бунёд этилган мазкур уйлар ҳарбийларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида берилди.
Янги хонадон калитларини ўз эгаларига топшириш маросимида вилоят ҳокими Т. Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А. Саидов ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, янги хонадон эгаларини табриклади.
Янги уйлар олдида болалар спорт майдончаси, дам олиш масканлари, автомобиллар тўхташ жойлари ташкил этилган.
Вилоят ҳокими ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони янги хонадонларнинг илк меҳмони бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди.
А.Исроилов олган суратлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.