Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳарбийлар ёшлар иттифоқига аъзо бўлди

Ҳарбийлар ёшлар иттифоқига аъзо бўлди

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан бир гуруҳ фаол ҳарбийларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзолик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони топширилди.

Офицерлар, шартнома асосида хизмат қилаётган сержант ва оддий аскарлар иштирок этган тадбирда ҳарбий қисм бошлиғи А.Земисков, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бош мутахассиси 

Ж.Турсунбоевлар ҳарбийларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлганлиги билан табриклади. Ёшларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук инсон бўлиб улғайиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини теран англаб етиши ҳарбий хизматчилар учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги хусусида сўз юритди. 

Шуҳрат УМБАРОВ.


Киритилган вақти: 04/02/2019 16:48.   Кўрилганлиги: 1140
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/harbiylar-yoshlar-ittifoqiga-azo-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.