Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳарбийлар сайёҳлар ҳузурида

Ҳарбийлар сайёҳлар ҳузурида

Регистон мажмуасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган “Ҳарбий ватанпарварлик санъатининг ривожланиш тарихи ва бугунги кундаги аҳамияти” 

мавзуидаги маданий-кўргазмали тадбир нафақат ҳамшаҳарларимиз балки, шаҳримиз меҳмонларига ҳам манзур бўлди.

— Рафиқам билан азим Самарқадга саёҳатимиз айнан шу байрамга тўғри келганидан жуда мамнунмиз, — дейди россиялик сайёҳ Александр Добрынин. — Ҳарбийлар томонидан Регистон мажмуаси қаршисида ташкил этилган кўргазмали чиқишлар, ҳарбий қурол ва техникалар намойиши барчамизни ҳайратга солди. Энг, асосийси, ҳарбийлар тадбир иштирокчилари, сайёҳлар билан ҳам мулоқотда бўлишди, саволларимизга жавоб беришди. Бу юртингизда соҳага қаратилаётган эътибор ва албатта, очиқлик сиёсатининг амалий ифодаси бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг фикрлари гид-таржимонлар томонидан шаҳримиз меҳмонларига таржима қилиб борилди. Сайёҳлар қадимда аждодларимиз жангларда қўллаган ҳарбий стратегиялар, саркарда ва аскарларнинг мажбуриятлари, мамлакатимизнинг бугунги ҳарбий салоҳияти, Қуролли Кучларимиз қўлга киритаётган ютуқлар ҳақида гапиришди. Бир сўз билан айтганда, барча иштирокчилар тадбирдан катта таассурот олишди.


Охирги ўзгариш: 13/01/2020 12:43.   Кўрилганлиги: 59
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/harbiylar-sayyohlar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг