
Президентимизнинг 2015 йил 9 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмлар, таълим муассасалари, маҳаллаларда “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти мураббий ва тингловчилари, ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилган шундай тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли ижодкорлар, ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон халқ шоири И.Мирзаалиев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунлари, умумҳарбий низомлар асосида миллий армиямизнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилди. Қўшин турларининг ўзаро ҳаракатланишини такомиллаштириш, уларни замонавий техника ва қурол-яроғ билан таъминлаш, жанговар ва ўқув-тайёргарликнинг маъно-мазмуни, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими тубдан янгиланди.
Миллий армиямиз учун юқори малакали, профессионал кадрлар тайёрлашга қаратилган эътибор туфайли айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларида Қуролли Кучларимиз учун замонавий мутахассисликлар бўйича офицер кадрлар тайёрланмоқда. Сержантлар тайёрлаш мактабларида эса армиямиз учун кичик командирлар етишиб чиқмоқда.
Тадбирда озод ва обод юртимиз, унинг ишончли посбонлари мадҳ этилган шеърлар айтилди, қўшиқлар ижро этилди.
Ғ. Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.