
Самарқанд гарнизони офицерлар уйида Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон – мустақил ватанимиз, Миллий армиямиз фахру ғуруримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Гарнизон ҳарбий хизматчилари иштирок этган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари М.Умаров ва бошқалар Ватан ҳимоячилари куни байрамининг моҳияти, юртимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани тўғрисида сўз юритишди.
Тадбирда Самарқанд гарнизони офицерлар уйи ҳарбий оркестр бадиий жамоаси томонидан «Ватан омон бўлсин, Ватан бор бўлсин!» номли концерт дастури намойиш этилди.
Ўз мухбиримиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.