
Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари, ҳарбий хизматдан бўшаган фуқаролар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда шаҳардаги 116 корхона ва ташкилот 995 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
– Турмуш ўртоғим ҳарбий хизматчи, – дейди Самарқанд шаҳар Маданият маҳалласида яшовчи Нилуфар Мелиқулова. – 2016 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни битирганман. Меҳнат ярмаркасида мутахассислигим бўйича ўзим ўқиган олий ўқув юртининг зоотехния бўлимига ишга йўлланма олдим.
Тадбир доирасида иш сўраб мурожаат қилган 925 нафар фуқароларнинг 257 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар, қолганларига эса ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.