
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегиясида тараққиётимиз йўлида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб берилди.
Хусусан, Ўаракатлар стратегиясининг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш назарда тутилган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда фармонда белгиланганидек, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш муҳим ўрин тутади. Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш, сансалорлик, расмиятчилик ва лоқайд муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек, бузилган ҳуқуқларни тиклашнинг барча зарур чораларини кўриш мазкур ҳужжатда белгилаб берилди.
Бундан ташқари, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимларини такомиллаштириш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар қайд этилган.
Ўаракатлар стратегияси барча давлат органлари қатори Олий Мажлис Сенатига ҳам масъулият юклайди. Янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишга мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ёндашиш талаб этилади.
Мамлакатимизнинг кейинги беш йилдаги тараққиёт йўлини белгилаб берган Ҳаракатлар статегияси халқимиз ҳаётининг янада фаровон бўлишига, муҳими, инсон манфаатларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Зайнаб БЕРДИЕВА,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.