Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳар ким насибасини ўзи яратади

Ҳар ким насибасини ўзи яратади

Пахтачи туманидаги Ёбу қишлоғида яшовчи Гулнора Абдураҳмонова кўп йиллар хўжалик идорасида иш юритувчи бўлиб ишлаган.

Нафақага чиққач, турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан томорқасида кичик иссиқхона барпо этиб, унда помидор, бодринг, сабзавотлар етиштириш билан шуғулланишни одат қилди.

- Бу иш билан 10 йилдан ортиқ шуғулланамиз, - дейди у. - Турмуш ўртоғим чет тили фани муаллими. Бўш вақтида бизга қарашади.

Оилада тўрт ўғил вояга етган. Кенжаси бултур Навоий педагогига институти филология факультетига ўқишга кирди. Ундан каттаси Тошкент юридик университетида учинчи курсда ўқийди. Икки нафар ўғлон ҳарбийда ишлайди.

- Ҳамма фарзандларим бўш бўлди дегунча иссиқхонага қарашади, - дейди опа. - Карантин пайти келинларимни ҳам олиб келдим. Ҳар куни бўй чўзган помидор ва бодринг ниҳолларини ипга кўтариб боғлашга қарашади. Ўғилларим суғориш ва ҳосил териш билан банд бўлади.

Томорқа ортидан келадиган даромад кам эмас. Шунинг эвазига оиланинг рўзғори бут, дастурхони тўкин. Икки талабанинг контракт пуллари ўз вақтида тўланади. Ҳовлидаги саранжомликка ҳавас қилса арзийди.

Мен бундай фидойи сайловчиларим билан фахрландим ва уларга ўз китобларимдан совға қилдим.

                                                                                                                                                                       Ф.Тошев,

                                                              37-Султонобод сайлов округидан Самарқанд вилоят Кенгаши депутати.

 


Охирги ўзгариш: 27/04/2020 09:02.   Кўрилганлиги: 77
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-kim-nasibasini-ozi-yaratadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг