Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАР ҒОЯНГИЗ БИЗГА ҚЎЛЛАНМА

ҲАР ҒОЯНГИЗ БИЗГА ҚЎЛЛАНМА

Вилоятимиздаги таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда Биринчи Президентмиз Ислом Каримов туғилган кунининг 80 йиллиги арафасида Буюк Йўлбошчимизнинг ибратли ҳаёти ва мамлакатимиз равнақи йўлида амалга оширган ишларини хотирлашга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.

- Лицейимиздаги учрашувда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист А.Мардиев, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Я.Аллаёров, профессор Э.Хўжаевнинг И.Каримов билан боғлиқ хотирали чиқишларидан Улуғ Йўлбошчимиз ҳақида кўп нарсани ўргандик, - дейди Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Нилуфар Алиева. – Биринчи Президентимиз билан юртимиз тараққиёти йўлида бирга фаолият юритган, бевосита мулоқотда бўлган бу зиёлилардан буюк инсон салоҳиятига муносиб бўлиш учун нима ишлар қилишимиз зарурлигини англадик.

***

Т.Ҳайдаров раҳбарлик қилаётган ҳарбий қисмда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Тошпўлат Тугалов, Жомбой туман ҳокими ўринбосари Ҳафиза Ўсарова иштирокида Биринчи Президент Ислом Каримов туғилган кунининг 80 йиллигига бағишлаб “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуида хотира кечаси ўтказилди.

Тадбирда истиқлолимиз асосчиси Ислом Каримов томонидан мамлакатимиз тараққиёти, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида амалга оширилган ишлар эътироф этилди. Буюк сиёсат арбобининг номи мангуликка муҳрланиб қолиши таъкидланди.

Олим Соннибоев.

***

Каттақўрғон шаҳридаги маданият саройида уюштирилган маънавий-маърифий тадбирда Ислом Каримов томонидан халқимиз бахти, эркинлиги, тинч ва адолатли ҳаёт қуриши йўлида амалга оширилган ишлар эътироф этилди. Шундан сўнг Каттақўрғон мусиқали драма театри актёрлари томонидан “Мангу қалбимиздасиз” номли саҳна кўриниши намойиш этилди.

Азим Қодиров.

***

Пастдарғом туманидаги 54-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда Биринчи Президентимизнинг эзгу ишлари, сабоқлари айтилиши билан бирга, ҳаётбахш ғояларига муносиб бўлиш юзасидан фикрлар билдирилди. Мактабнинг аълочи ҳамда фаол ўқувчилари ўзаро мулоқотда И.Каримов асарлари билимдони эканликларини намойиш қилишди.

Гавҳар Раҳимова.

***

Пайариқ туманидаги 81-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир Биринчи Президентимиз асарларига бағишланди. Унда “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари мазмун-моҳияти ўқувчилар томонидан очиб берилди.

 Ҳусан Элтоев.

***

Самарқанд шаҳар 96-сон мактабгача таълим муассасасида бўлган хотира кечасида боғча тарбияланувчиларига И.Каримовнинг болалиги, олган сабоқлари, илм олишга бўлган иштиёқи ҳақида «Хотирангиз қалбларда мангу» номли видеофильм намойиш этилди.

Зуҳро Ботирова.

***

Тойлоқ тумани умумтаълим мактабларининг 120 нафар аълочи ва фаол ўқувчиларининг Самарқанд шаҳри бўйлаб саёҳати давомида ўқувчилар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйди. Регистон мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасини томоша қилди.

Аслам Қодиров.

***

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Буюк Йўлбошчимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Рустам Қобилов, профессорлар Мамаюнус Пардаев, С.Каримов Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг келажак авлод учун қолдирган маънавий мероси ҳақида тўхталиб, у қолдирган асарлар биз учун улкан маънавий хазина эканлигини таъкидлади.

Шерали Сартаев.


Охирги ўзгариш: 27/01/2018 09:35.   Кўрилганлиги: 130
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-goyangiz-bizga-qollanma

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг