
Оқдарё туманидаги “Устоз” сиҳатгоҳида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда ана шу даъват билан мурожаат қабул қилинди.
Вилоят халқ таълими тизимидаги муассасалар раҳбарлари, тажрибали ўқитувчилар ва халқ таълими бўлимлари мутасаддилари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг халқ таълими соҳасига оид фармон ва қарорларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, таълим сифати ва самарадорлигига эришишда педагоглар олдида турган масалалар муҳокама этилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев, СамДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори С.Усмонов ва бошқалар ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, тизимга бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этишнинг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди.
- Бугун вилоят халқ таълими тизимида 1207 та умумий ўрта таълим мактаби, 9 та махсус мактаб-интернати, 2 та Меҳрибонлик уйи, 17 та “Баркамол авлод” марказлари, 17 та ахборот-ресурс маркази фаолият юритмоқда, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қ.Саидов. – Умумий ўрта таълим мактабларида 683 минг 663 нафар ўқувчига 47 минг 267 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Кейинги йилларда таълим соҳасининг барча босқичларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилиниб, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини ошириш орқали таълим сифатини яхшилашга доир кўплаб вазифалар белгиланди.
Шунингдек, семинарда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида педагог-ходимларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлар бериш, “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этиш, мактабдан ташқари таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш каби масалалар юзасидан тушунчалар берилди.
А.Шерхолов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.