Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАР БИР ЁШ – ИҚТИДОР ЭГАСИ

ҲАР БИР ЁШ – ИҚТИДОР ЭГАСИ

Самарқанд вилоятида мустақиллигимизнинг 24 йиллиги муносабати билан “Нима қилдик Ватан учун?” ёхуд “Биз, ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга вилоятнинг чекка ҳудудларидаги ёшлар ҳам қамраб олинди.

Хусусан, Ургут туманининг “Мирзабоғлон-Чеп” маҳалласида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, соғлом турмуш асослари, ёш авлодни миллий қадриятларимизнинг муносиб давомчилари этиб тарбиялаш масалалари хусусида сўз юритди.


Элимиз севган таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда бўлиб ўтган тадбирда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар иштирок этди. Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Ш.Дусчанов ҳамда аскарларнинг ота-оналари мамлакатимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимояловчи, истиқлол йилларида равнақ топиб, яхлит ва ишончли кучга айланган миллий армиямизда фидокорона хизмат қилаётган барча ҳарбийларнинг зиммасидаги масъулият нақадар улуғ ва залворли эканига эътибор қаратишди.

Каттақўрғон туманидаги “Ёшлик” стадионида ташкил этилган тадбирда Ватан, истиқлол, тинчлик-осойишталик, халқлар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик дилтортар куй-қўшиқларнинг бош мавзуси бўлди.


Фестиваль доирасида жойларда ёш рассом ва ижодкорларнинг асарлари, миллий ҳунармандлик буюмлари ва ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилди. Ёшларни гиёҳвандлик ва бошқа иллатлардан огоҳ этиш ва асрашга бағишланган буклетлар, кўргазмали воситалар тарқатилди. 

Фестивалнинг учинчи куни Самарқанд педагогика коллежи амфитеатрида таниқли санъаткорлар, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови ғолиблари иштирокида гала-концерт намойиш этилди.


Охирги ўзгариш: 09/09/2015 20:57.   Кўрилганлиги: 1576
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-bir-yosh-iqtidor-egasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.