Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!”

“ҲАР БИР БОЛАГА МЕҲР, ЭЪТИБОР!”

Самарқанд шаҳрида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан шу шиор остида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси ҳамда халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирлари умумтаълим мактаблари, вилоят ва шаҳар “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказлари, болалар мусиқа ва санъат, спорт мактаблари ўқувчилари, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини қамраб олди.

Тадбирларда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган “Оилавий қувноқ стартлар”, “Кичкинтой – ширинтой” спорт мусобақалари, “Ким кўп шеър билади?” танлови, қўғирчоқ театри ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонлар ва уларнинг оила аъзоларига чексиз қувонч улашди.


Мактаблар қошидаги зардўзлик, бичиш-тикиш, бисер, кулолчилик, ганчкорлик ва ёғоч ўймакорлиги каби ўндан зиёд тўгараклар аъзолари томонидан намойиш этилган амалий ижод намуналари байрам тадбири меҳмонлари қаторида иштирокчиларнинг ўзлари учун ҳам унутилмас онларни ҳадя этди.

Умумтаълим мактабларининг 4-5 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қувноқ қоида” автомобиль пойгалари, “Мустақил юрт фарзандиман” мавзусида расм чизиш танлови, мусиқа ва санъат мактабларининг “Она юрт оҳанглари” номли концерт дастури байрамга ўзгача завқ бағишлади.



Тадбир доирасида умумтаълим мактабларининг уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларига ёзги таътилда фойдаланишлари учун ўқув қуроллари ва янги адабиётлар, васийлик ва ҳомийлик тайинланган болаларга ёзги дам олиш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар тақдим этилди.






Киритилган вақти: 02/06/2016 16:29.   Кўрилганлиги: 1810
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-bir-bolaga-mehr-etibor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.