Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАР БИР БОЛА – МЕҲР ОҒУШИДА

ҲАР БИР БОЛА – МЕҲР ОҒУШИДА

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида вилоят халқ таълими, мактабгача таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида байрам тадбирлари ташкил этилди.

Байрам тадбирида вилоят ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, прокуратура, вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишиб, болажонларни 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклашди. Ватан равнақи, буюк аждодларга муносиб авлодлар бўлиб камол топишлари учун мустақил юртимизда муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигини таъкидлаб,  келгусидаги ўқишларида улкан муваффақиятлар тилашди.

Тадбир давомида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаси, “Либослар жилоси” болалар кийими намойиши, “Қўғирчоқ театри” намойишлари ташкил этилди. Вилоят ва Самарқанд шаҳар “Баркамол авлод” болалар марказининг тўгарак аъзолари томонидан қўлда ясалган самолёт моделлари, сувда сузувчи параходлар, аккумуляторлар ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситалари ва бошқа ижодий ишлари кўргазмалари намойиш этилди.

Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан турли миллат вакилларининг кийиниш маданияти кўргазмаси ташкил этилди.

“Менинг орзуим” мавзусида Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларининг (5-11-синф) ва “Баркамол авлод” болалар марказларининг иқтидорли рассом ўқувчиларининг мольберт ва асфальтга расм чизиш танлови ўтказилди.

Васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳамда отаси ёки онаси жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган фуқаролар фарзандларига ёзги дам олиш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмалар тарқатилди.

Тадбир якунида “Бахтли болалик” мавзусида гала концерт ташкил этилди.


Охирги ўзгариш: 03/06/2019 11:00.   Кўрилганлиги: 444
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-bir-bola-mehr-ogushida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.