Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАР БИР АЁЛ ЭЪТИБОРДА

ҲАР БИР АЁЛ ЭЪТИБОРДА

Оқдарё туманида “Аёлларимизнинг бахти – халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир” шиори остида маърифий-маънавий тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирда жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини кучайтириш, уларни ижтимоий, маънавий қўллаб-қувватлаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёлларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туман мисолида манзилли намойиш этилди.

Иштирокчилар дастлаб “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамияти қошидаги тикувчилик фабрикасида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун яратилган шарт-шароит, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан танишдилар.

Корхона ўз фаолиятини 2017 йилда бошлаган. Бугунги кунда 35 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда туманнинг 400 нафар хотин-қизлари, коллеж битирувчилари иш билан таъминланган. Шунингдек, корхона қошида коллеж ўқувчиларини тикувчиликка ўргатувчи 2 ойлик ўқув курслари ҳам ташкил этилган.

***

Ўзбекистон маҳалласида “Ибратли оила” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда ғолиб бўлган Болта қишлоғидаги Турсуновлар хонадонида замон талаблари асосида қурилган, ортиқча ҳашамларсиз, барча шароитларга эга уйни кузатдик. Хонадон эгалари ҳам содда, самимий инсонлар. Ушбу оила фарзанди Мадина Қурбонова 5 ёшдан рақс билан шуғулланиб, халқаро танловларда бош совринга сазовор бўлган.

***

Семинар иштирокчилари туман истироҳат боғида “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Ўзбек қизларига дўппи ярашар”, “Менинг мўъжаз кутубхонам”, “Ёш тадбиркорлар” ва “Ёшлар куйлаганда” мусиқий дастурларини томоша қилди. Тумандаги умумтаълим мактаблари, “Баркамол авлод” маркази, мактабгача таълим муассасалари томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиш этилди.

Тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 кишига вилоят ва туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Ҳ.Шодиева иштирок этди.

***

Нуробод туманининг Жом маҳалла фуқаролар йиғинида 35 та МФЙдаги хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар билан биргаликда тадбир щтказилди.

Жом ҳамда Гирдиқўрғон маҳалласида истиқомат қилаётган 30 нафар хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди ва 51 нафар имтиёзли кредит олган аёллар фаолияти билан танишилди. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, масалалари жойида ҳал этилди, айримлари “Йўл харитаси”га киритилди.

Шунингдек, Жомда вилоят хотин-қизлар қўмитасининг “Сайёр қабули” ўтказилди. Унда 27 нафар аҳолининг мурожаатлари ўрганилди.

Сайёр қабулдан сўнг нотинч оила деб топилган М. Баратова хонадонига бориб, турмуш ўртоғи билан яраштириш чоралари кўрилди. Қўмита аъзолари ногиронлиги бўлган фарзандни тарбиялаётган К. Шодмонованинг хонаданига бориб, оила ҳолидан хабар олинди.

***

Пайариқ туман маданият уйида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар фаолиятини самарали ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбирда ғалла ўрим-йиғими мавсумида фаол қатнашган, режани бажарган бир гуруҳ фермер аёллар тақдирланди.

***

Пастдарғом туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган фаол хотинг-қизлар рағбатлантирилди. Ғалла мавсумида йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан бажарган “Ўзбекистон” ва “Навоий” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликларининг икки нафарига вилоят хотин-қизлар қўмитасининг “Ташаккурнома”си топширилди.

Насиба Жонтўраева


Киритилган вақти: 05/07/2018 11:25.   Кўрилганлиги: 540
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/har-bir-ayol-etiborda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг