
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, биринчи тиббий кўмак беришда ҳамшираларнинг алоҳида ўрни бор.
Вилоят ёшлар марказида бўлиб ўтган “Ҳамшира – 2019” кўрик-танловининг вилоят босқичида ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси, ижтимоий фаоллиги, тиббиёт соҳасидаги кўникмаси синовдан ўтказилди.
Унда иштирок этган 14 нафар ҳамширалар 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир ҳамширанинг тиббиёт муассасаларидаги фаолиятига, ўз касбига садоқатига, етарли билим ва кўникмага эга эканлигига, беморларга ширинсўзлигига алоҳида аҳамият берилди.
Танлов якунига кўра, вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси ҳамшираси Матлюба Хотамова биринчи, РШТТЁИМСФ ТТЁ 3 бекати ҳамшираси Мафтуна Эрбаева иккинчи ҳамда Самарқанд ШТБ УТТ ҳамшираси Моҳира Ғаниева учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.