Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ САМАРАЛИ БЎЛАДИ

ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ САМАРАЛИ БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида қўмита фаоллигини ошириш, оила институтини мустаҳкамлашдаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш каби масалалар белгилаб берилган.

Ушбу ҳужжат соҳадаги салбий ҳолатларга қарши давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминламоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди раиси М.Тожибоев иштирокида Пастдарғом тумани Чортут маҳалласидаги автомобил ва йўллар коллежида ўтказилган тадбир ҳам ҳамкорликнинг самарали натижаси бўлди.


200 нафарга яқин иштирокчи қатнашган тадбир кенг қамровли мавзуларни ўз ичига олди. Шу куннинг долзарб муаммосига айланган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, оилавий ажримларни олдини олиш мавзуларида чиқишлар қилинди.



Охирги ўзгариш: 19/02/2018 14:19.   Кўрилганлиги: 861
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hamkorlikdagi-faoliyat-samarali-boladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.