Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ҲАМКОРЛИК – МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ

ҲАМКОРЛИК – МУВАФФАҚИЯТ ОМИЛИ

Самарқанд давлат тиббиёт институтида “Клиник лаборатория, функционал диагностика ва клиник патафизиологиянинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган анжуманда мамлакатимиз ва бир қатор хорижий давлатлар етакчи тиббиёт муассасалари мутахассислари ва олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари, давлат дастурлари асосида юртимиздаги тиббиёт муассасалари фаолияти такомиллаштирилиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Бугунги кунда беморларга ташхис қўйиш ва даволашда замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар, усуллардан фойдаланилмоқда. Бунинг натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб бормоқда. Хусусан, функционал диагностика ва клиник патафизиология соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар ва амалиётга жорий этилаётган янгиликлар беморларга ташхис қўйиш даражасини оширишга хизмат қилмоқда.

– Ўзбекистонда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Украина тиббиёт фанлари миллий академияси аъзоси, профессор Михайло Андрейчин. – Буни юртингиз шифокорларининг ўта мураккаб тиббий амалиётларга қўл уриб, функционал диагностика хизматидан муваффақиятли фойдаланиб келаётганида ҳам кўриш мумкин. Айниқса, болалардаги сурункали пневмония, пиелонефрит ҳамда катталарда учрайдиган онкологик касалликларни ўз вақтида аниқлаб, даволашда катта тажриба тўпланган.

Икки кун давом этган конференцияда паразитология, лаборатор диагностика, қандли диабет, туғма касалликлар, шунингдек, болаларда учрайдиган юрак-қон томирлари, ошқозоности безлари, ўт ҳамда сурункали бронхит касалликларини даволашда жарроҳлик амалиёти ўтказиш каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди.

Ғолиб Ҳасанов


Киритилган вақти: 12/11/2015 18:31.   Кўрилганлиги: 484
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hamkorlik-muvaffaqiyat-omili

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг