Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳамиша эъзоздамиз

Ҳамиша эъзоздамиз

Бугунги нурафшон кунларга етиб келиш ва унинг бевосита иштирокчисига айланиш шахсан мен учун беназир қувонч бағишлайди. Негаки, мамлакатимизда истиқлол йилларида, айниқса шу кеча-кундузда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришлар, шаҳар ва қишлоқларимиздаги янгиланишлар, одамлар қалбида буюк келажакка бўлган ишонч шундай дейишимга изн беради.

Ҳозир 84 ёшдаман. Мен тенги одамларнинг ёшлиги мудҳиш кунларга – Иккинчи жаҳон уруши, ундан кейин мамлакатни оёққа турғазишдек ўта оғир дамларга тўғри келган. У ёғини айтаверсак адоғи йўқ – қийинчиликлар ҳамда етишмовчиликлар, турли ғоялар билан суғорилган бемаъни мафкуравий тизимлар ёдга тушаверади. Турли идора ва ташкилотларда раҳбарлик вазифаларида ишладим. Доимо халқнинг ичида бўлишга интилдим. Аллоҳга минг қатла шукрки, бугун ёруғ ва эркин замонда яшаяпмиз. Халқимиз ҳаммамиз учун энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини нишонламоқда. Бундай байрамлар чин маънода қалбимизни мунаввар этади, эзгу ишларга, янгиланишларга чорлайди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ биз, кексаларга чексиз эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилмоқда, ҳамиша эъзоздамиз. Бундай эътибор шахсан мени янада фаол бўлишга, жамиятнинг ичида юришга, ҳаётий тажрибамни ўртоқлашишга, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, айниқса, миллатлараро дўстлик ва тотувликни қарор топтиришга қўлимдан келгунича ҳаракат қилишга бошлайди.

Мустақиллик байрами арафасида Президентимизнинг фармонига кўра, "Дўстлик" ордени билан тақдирландим. Бу мукофот шубҳасиз, барча нуронийларга, тенгқурларимга берилган сийловдир. Илоҳим, юртимизга кўз тегмасин. Халқимизнинг салоҳияти, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи, жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори бундан-да ошаверсин. 

Бобомурод ЗИЁЕВ,

меҳнат фахрийси, "Дўстлик" ордени соҳиби.


Киритилган вақти: 08/09/2017 19:13.   Кўрилганлиги: 1112
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hamisha-ezozdamiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.