Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ҳакамлик судлари фаолияти муҳокама қилинди

Ҳакамлик судлари фаолияти муҳокама қилинди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган семинарда палатанинг ҳудудий бошқармалари вакиллари ва уларнинг ҳузуридаги ҳакамлик суди, вилоят судлари судьялари бугунги кунда соҳада йиғилиб қолган муаммолар ва уларни баратраф этиш чоралари, ҳакамлик судлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари хусусида сўз юритди. – Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари орасида келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда ҳакамлик судлари муҳим ўрин тутади, – дейди Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат ҳакамлик суди раиси Фозилжон Отахонов. – Ҳакамлик судлари фаолияти тўғрисида қонун бор, ҳуқуқий асослари яратилган, аммо айни вақтда уларнинг фаолиятини қониқарли деб бўлмайди. Семинарда бунинг сабаблари, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриб чиқамиз ва зарур чора-тадбирларни белгилаб оламиз. Шунингдек, ҳудудий бошқармалар вакилларини Самарқанд вилояти савдо-палатаси тажрибаси билан таништирамиз. Семинарда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлларга мутахассислардан батафсил жавоб олди. Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев сўзга чиқди.


Киритилган вақти: 16/09/2017 19:13.   Кўрилганлиги: 1045
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/hakamlik-sudlari-faoliyati-muhokama-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.