Самарқанд вилояти ҳокимлиги
w w w . s a m a r k a n d . u z
Мамлакатимизда барча йўналишлар қатори фуқароларнинг диний эътиқоди соҳасида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилгани, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг фаолияти йўлга қўйилгани ана шулар жумласидандир.
Самарқандда ҳам Президентимиз раҳнамолигида Имом Бухорий мажмуасида қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Қисқа вақт давомида халқаро илмий марказ ва буюк аждодларимиз асос солган ҳадис илми олий мактаби ташкил этилди. Олий мактаб мамлакатимизнинг маънавий тараққиётининг бугунги босқичида аҳамиятли муассасалардан бирига айланди.
Юртбошимиз Самарқанд вилоятидаги ташрифлари чоғида бир қатор ташаббус ва таклифларини билдириб, хусусан, ҳадис илми мактаби талабаларининг республикамиздаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатини амалга оширишлари, илм-фан сирларини пухта ўзлаштиришларига ёрдам бўлиши учун янада кўпроқ шарт-шароит яратиш зарурлигини таъкидлаган эдилар.
Мазкур мактабга энг сўнгги русумдаги замонавий автобус ажратилиб, бугун, 27 март куни автобус Ҳадис илми мактаби жамоасига топширилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилиги вакиллари, вилоятлар бош имом хатиблари ҳамда Ҳадис илми олий мактаби жамоаси қатнашди.