
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 январь куни вилоятимизга ташрифи чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан танишиб, мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, бу ерда фаолият кўрсатаётган илмий ходимлар ва талабалар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш бўйича бир қатор ташаббусларни билдирган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 11 январь куни вилоятимизга ташрифи чоғида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби билан танишиб, мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, бу ерда фаолият кўрсатаётган илмий ходимлар ва талабалар учун ҳар томонлама қулай шарт-шароит яратиш бўйича бир қатор ташаббусларни билдирган эди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва бошқалар юртимизда диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш, унинг асл инсонпарварлик тамойилларини очиб бериш ва кенг тарғиб этиш, бу борада малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани ва тизимли ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади.
– Ислом динининг, Қуръони карим ва ҳадис илмининг асл моҳиятини, илмий-маънавий асосларини, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, динлар тарихи ва назариясини мукаммал эгаллаган, ислом дини асослари ва араб тилини, хусусан, ҳадис ва унга доир илмларни чуқур ўзлаштирган етук мутахассисларни тайёрлаш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифаси ҳисобланади, – дейди Ҳадис илми мактаби ректори Олимжон Юсупов. – Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ёнида Ҳадис илми мактабига ҳар томонлама қулай шароитга эга замонавий бино қуриб берилди.
Президентимиз шу йилнинг 11 январь куни янги мактаб билан танишиб, бу ерда талабаларга Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний ва бошқа буюк алломаларимизнинг асарларини ўргатиш, уларнинг китобларини ўқиб бўлгандан сўнг, албатта, бу улуғ аждодларимиз туғилиб ўсган жойлар, мангу ором топган масканларини зиёрат қилиш зарурлигини қайд этиб, бунинг учун мактабга замонавий автобус ажратиш бўйича кўрсатма берган эди. Ана шу ташаббус асосида бугун мактабга берилган туҳфа барчамизни беҳад қувонтирди.
Тадбир иштирокчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.