
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинганини катта хурсандчилик ва шукроналик билан қарши олдик.
Ҳозирда юртимизда фаолият олиб бораётган олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида дарслар умумий йўналишда олиб борилади. Шу боис, ҳадис илмини ўргатишга ихтисослашган таълим йўналишидаги илм даргоҳига эҳтиёж мавжуд эди. Чунки, буюк муҳаддислар яшаб ўтган заминимизда ҳадис илми бўйича билимдон, боболар йўлини муносиб тарзда давом эттирадиган мутахассисларга талаб жуда юқори.
Ислом дини ва ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган ҳадис илми мактаблари фаолиятини қайта тиклаш ва ривожлантириш ҳамда Ислом дини асослари ва ҳадис илмини мукаммал ўзлаштирган олий маълумотли етук мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилаётган ушбу таълим даргоҳи айни эҳтиёжни қондиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида олий таълим берувчи нодавлат таълим муассасаси ҳисобланади. Бу ерда Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий назарий асосларини чуқур ўрганган, муҳаддис боболаримиз меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассислар тайёрланади.
Биз учун энг муҳим жиҳати, мазкур янги таълим муассасаси вилоятимизда фаолият кўрсатади. Яъни Пайариқ туманидаги Хўжа Исмоил шаҳарчасида бунёд этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халкаро илмий-тадқиқот маркази биносида иш олиб боради.
Ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган Ҳадис илми мактаби ватандошларимизга муборак бўлсин!
З.Эшонқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.