
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида вилоят ҳокимининг навбатдаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар иштирок этишди.
Учрашувгача тадбиркор ва ишбилармонлар томонидан билдирилган 29 та мурожаатларнинг 21 таси ўз ечимини топганлиги боис, учрашувда 8 нафар тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди. Тадбиркорлар мурожаати бирма-бир тингланиб, мавжуд масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар юкланди.
Шунингдек, масъулларга бизнесни ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тезкор ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш зарурлигига кўрсатма берилди. Мурожаатлар ижроси бир ҳафталик муддат билан вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.