Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ГУЛЛАР БИЛАН ЯШНАСИН ШАҲРИМ!

ГУЛЛАР БИЛАН ЯШНАСИН ШАҲРИМ!

18 октябрь –Самарқанд шаҳри куни олдидан вилоят ўлкашунослик музейида “Гулла, азиз Самарқандим!” деб номланган гуллар байрами ўтказилди. 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси, “Адолат”социал-демократик партияси вилоят кенгаши, Ориф Гулханий уй-музейи ҳамда Амир Темур номидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда гулшунослар томонидан парваришланган хона гуллари ва манзарали ўсимликлар, умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан чизилган расмлар, безаклар кўргазмалари ҳам намойиш этилди.

Еттинчи бор ўтказилаётган ушбу тадбирда гулларга ошуфта ҳар бир иштирокчи табиатнинг бу гўзал неъматларидан баҳраманд бўлибгина қолмай, мутахассислардан гул ўстириш борасида зарур тавсиялар олдилар. Бу йилги байрамда “Ширин гуллар тасаввури” номинацияси кўпчиликка манзур бўлди. Яъни, гул ёки ўсимликлар шакли акс эттирилган кондитер маҳсулотлари юртдошларимизда илиқ таассурот уйғотди.

Турли миллат вакиллари ва ўқувчилар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар ҳамда гуллардан ясалган энг яхши кўйлак, костюм, соч турмаклари намойиши байрамга ўзгача шукуҳ берди.

Тадбирда “Иссиқхона ва уй ўсимликлари”, “Қўлдан ясалган гуллар”, “Биз сизга бахт тилаймиз!”, “Лаҳзаларда акс этган гўзаллик”, “Камалак ранглари” каби номинациялар бўйича ғолибларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, байрам доирасида “Самарқандни гулзорга айлантирамиз 1+10” хайрия акцияси ўтказилди.

Олим Соннибоев


Киритилган вақти: 17/10/2015 18:22.   Кўрилганлиги: 1729
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/gullar-bilan-yashnasin-shahrim

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.