Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ГРУЗИЯ ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – САМАРҚАНДДА

ГРУЗИЯ ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ – САМАРҚАНДДА

Юртимизга ташриф буюрган Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация 21 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.

Ираклий Кобахидзе дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудига 80 йил тўлади. Мазкур сана муносабат билан айни пайтда мажмуа ва унинг атрофида сўнгги пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Меҳмонлар буюк давлат ва сиёсат арбоби бўлган Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиёти йўлида улкан ишларни амалга оширган тарихий шахс эканлигини таъкидлади.

Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуи, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва бошқа тарихий-маданий масканларни томоша қилди.

 

ЎзА.


Охирги ўзгариш: 22/01/2018 17:44.   Кўрилганлиги: 172
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/gruziya-parlamenti-delegatsiyasi-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг