
Тошкент шаҳрида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур кўрик-танлов милиция таянч пунктларининг нуфузини янада ошириш, фаолиятини такомиллаштириш ва профилактика инспекторлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Танлов ғолибларини аниқлашда хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият, таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари эътиборга олинди.
Кўрик-танловда вилоятимиздан иштирок этган Пайариқ туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 199-таянч пункти 1-ўринни қўлга киритди ва Матиз» автомобили билан тақдирланди.
– Маҳалламизда 2 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди 199-милиция таянч пункти профилактика инспектори Аслиддин Муродов. – Маҳалла фаоллари ва бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Ўтган йил ва жорий йилнинг шу даврига қадар маҳалламизда бирорта жиноят қайд этилмади. Фаолиятимиз муносиб эътироф этилганидан хурсандман. Бу мукофот келгусида ҳам масъулият билан хизмат қилишга ундайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.