
Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 12 ёшгача бўлган бемор болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилаётган соғломлаштириш дастури асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан 150 нафардан ортиқ бола тиббий кўрикдан ўтказилди.
“Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик натижасида ҳар йили юртимиздан таянч-ҳаракат тизимининг туғма ирсий касалликлари бўлган, терида куйишдан кейин асоратлар қолган, сийдик йўли (экстрофия, гипоспадия) ва овқат ҳазм қилиш тизимининг туғма нуқсонлари билан операцияга муҳтож бемор болалар Германия клиникаларида даволаниб келмоқда.
Республика бўйлаб ўтказилаётган бу галги кўрик ҳам ана шундай бемор болаларни кўрикдан ўтказиш, уларга зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Кўрик давомида хорижлик мутахассислар билан бирга юртимизнинг малакали шифокорлари болаларни кўрикдан ўтказиб, ўз тавсияларини берди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, энг оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.