Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Гемодиализга муҳтож болаларга энди Самарқандда тиббий ёрдам кўрсатилади

Гемодиализга муҳтож болаларга энди Самарқандда тиббий ёрдам кўрсатилади

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болаларга сунъий буйрак (гемодиализ) бўлими ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятда сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан 41 нафар бола назоратда туради. Улар доимий равишда диализ муолажаларига муҳтож. Шу вақтгача бемор болалар Тошкент шаҳридаги илмий марказга юборилган бўлса, мазкур бўлимнинг очилиши уларга қулайлик яратди.

Марказ қошидаги гемодиализ бўлими жорий таъмирланиб, беморларга тиббий хизмат кўрсатишга мослаштирилган.


Киритилган вақти: 12/01/2021 12:44.   Кўрилганлиги: 45
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/gemodializga-muhtoj-bolalarga-endi-samarqandda-tibbiy-yordam-korsatiladi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.