Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Газ учун тўлов сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб ундирилиши мумкинлигини биласизми?

Газ учун тўлов сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб ундирилиши мумкинлигини биласизми?

Истеъмолчиларга табиий газни ҳисобга олмасдан етказиб беришга йўл қўйилмайди.

Табиий газни ҳисоблаш учун фақатгина Давлат реестрига киритилган приборлардан фойдаланилиши шарт.

Қуйидаги қоида бузилишлари содир этилган тақдирда, газ учун тўлов сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтидан бошлаб ундирилади:

- ҳисоблагичга қасддан шикаст етказилса;

- ҳисоблагичга ўрнатилган пломбалар қасддан бузилса;

- газдан ҳисоблагични узиб қўйган ҳолда фойдаланилса;

- газ қувурларида иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатилса.

Бунда газ ҳисоблагичининг сутканинг 24 соатида тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиқилади.

Фуқароларга тегишли газ ҳисоблагичларни кўздан кечириш тартиби:

- газ ҳисоблагичларни кўздан кечириш МИБ ходимлари томонидан соат 08-00 дан 20-00 гача амалга оширилади;

- фуқаролар томонидан газ ҳисоблагичларни кўздан кечиришга йўл қўйилмаса, бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилади;

- истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади;

- газ ҳисоблагичларни кўздан кечиришга рад этиш ҳолати 2 гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак;

- истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномада қайд этилиши шарт.

Ҳудудлар бўйича тарифлар билан танишиш учун веб-ҳавола: http://ek.uz/uz/fees/fees

Тарифлар калкулятори билан танишиш учун веб-ҳавола: http://ek.uz/uz/fees/calculator

Газ таъминоти бўйича балансни текшириш ва тўлаш учун веб-ҳавола: http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/balance?id=166

Газ тармоқларига улаш, ҳисобга олиш ускунасини алмаштириш ва уларни таъмирлаш масалалари билан танишиш учун веб-ҳавола: http://advice.uz/#/category/129/140/


Киритилган вақти: 23/07/2019 14:38.   Кўрилганлиги: 408
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/gaz-uchun-tolov-songgi-korikdan-otkazilgan-vaqtdan-boshlab-undirilishi-mumkinligini-bilasizmi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.