
Мамлакатимизга ташриф буюрган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Гай Райдер бошчилигидаги делегация15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлди.
Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов кутиб олди.
Шу ердаги қисқа суҳбат чоғида 1992 йилда Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган мамлакатимизда халқаро конвенциялар талабларидан келиб чиқиб, меҳнат қонунчилигини такомиллаштириш, инсонлар учун муносиб меҳнат шароити яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш қилиш ҳамда ижтимоий муҳофазалаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Куни кеча Тошкентда “Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида муносиб бандликни таъминлаш: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзуидаги халқаро конференция муваффақиятли ўтгани қайд этилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий объектлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишди.
Хусусан, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музей мажмуасига саёҳат давомида буюк мунажжим Мирзо Улуғбекнинг дунё астрономияси фанига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида батафсил маълумот берилди. Хўжа Дониёр мақбарасининг яратилиш тарихи ҳам делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.
“Конигил мерос” оилавий корхонасига ташриф буюрган меҳмонлар қадимий Самарқанд қоғози тайёрланиш жараёни, ушбу қоғоздан тайёрланаётган совғабоп буюмлар билан яқиндан танишди. Шу ерда Самарқанд нони, Самарқанд оши тайёрланиш жараёнларини ҳам бевосита кузатишди.
Манба zarnews.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.