
Самарқандда бўлиб ўтадиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалига бошқа мамлакатларда ҳам қизиқиш катта. Чунки бу мусиқий анжуманда маданий-гуманитар ва мусиқа доиралари вакиллари, фольклор ҳаваскорлари ҳамда ихлосмандлари том маънодаги маданиятлараро мулоқотнинг гувоҳи бўлади.
Silk Road Company ижтимоий-маданий компанияси директори Герхард Бирклнинг (ГФР) таъкидлашича, “Шарқ тароналари” фестивалининг Ўзбекистон мустақиллиги байрами арафасида ўтказилиши рамзий маънога эгадир. Негаки, ҳар иккала байрам ҳам Ўзбекистоннинг кўҳна ва замонавий тарихи билан боғлиқ. Улар ёш мустақил республиканинг маънавий қадриятларга ва маданий анъаналарга содиқ эканлигини ҳам яққол намоён этади.
- Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 1997 йилдан буён ЮНЕСКО шафелигида ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль бу йил ўзининг биринчи юбилейини нишонлайди, - деди у. - Регистон майдонида дунёнинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган санъат усталари ўз санъатларини намойиш этадилар. Бу форумда тинчлик, дўстлик, халқлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ғоялари тараннум этилади, ижодий алоқалар мустаҳкамланади.
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг иштирокчилари сони йилдан-йилга ортиб бораётгани унинг тобора оммавийлашаётганидан далолатдир. Менингча, бундай фестивални ўтказиш учун Буюк Ипак йўлида жойлашган кўҳна ва навқирон Самарқанддан бошқа муносиб жой йўқ. Инсоният эришган муваффақиятларга назар ташлар эканмиз, Европа тарихи Шарқ халқлари, хусусан, бугунги Ўзбекистон ҳудуди билан узвий боғлиқ эканлигини кўрамиз. Шу ўринда ўзбек заминида туғилган ва ижод қилган Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, ал-Хоразмий, Беруний, Бобур каби кўплаб буюк мутафаккирлардан қолган илмий, сиёсий, маданий ва бошқа соҳалардаги ноёб меросни ёдга олишнинг ўзи кифоядир.
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрами тобора яқинлашиб келмоқда. Мазкур сана муносабати билан республиканинг барча аҳолисини чин дилдан қутлайман. Ўзбекистон халқига тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик ҳамиша ёр бўлсин, танланган тараққиёт йўлида бундан ҳам юксак чўққилар насиб этишига тилакдошман.
“Жаҳон” АА, Берлин
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.