Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Фуқаролик олганларнинг қувончи чексиз

Фуқаролик олганларнинг қувончи чексиз

Вилоят ҳокимлигида ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти тантанали равишда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги  «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги Фармонига кўра, юртимизда туғилиб, ўсиб-улғайган ҳамда Ватанимизнинг тараққиёти ва равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Фуқароликка қабул қилинганлар орасида вилоятимизда истиқомат қилаётган 8 нафар юртдошларимиз ҳам бор.

Вилоят ҳокимлигида ушбу шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспорти тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокими Х.Оқбўтаев юртимизда инсон манфаатлари, қадр-қиммати юксак даражада улуғланиши, бу Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларда ҳам ўз аксини топаётганлигини таъкидлаб, фуқароликка қабул қилинганларни бу шараф билан табриклади.

– Тўғрисини айтсам, шу юртда туғилиб ўсиб, фуқаролигига эга бўлмаганим учун юрагимда бир кемтик бор эди, – дейди Роҳила Мамадаминова. – Мен кутган кун келди ва шу юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлдим. Армонга айланаёзган орзуим бугун рўёбга чиққанидан беҳад хурсандман. Бунинг учун Президентимизга миннатдорлигимни билдираман.

Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.



Киритилган вақти: 18/01/2017 16:42.   Кўрилганлиги: 1389
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqarolik-olish

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.