
Самарқанд давлат университетида “Жойларда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикчиликни ривожлантиришда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўрни” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди.
Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияcи аъзолари, маҳаллий ННТ фаоллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзоси, парламент комиссияси раиси ўринбосари Г.Алимова, мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори А.Абдуллаев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов жамоат комиссияси ишини самарали ташкил этиш, унинг ижтимоий шериклик йўналишидаги функциялари, вазифалари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, мамлакатимизда давлатни бошқаришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритди. Бу борада 2008-2015 йиллар давомида 47 миллиард сўм грант маблағлари ажратилган.
Эътиборлиси, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва ажратилаётган маблағ салмоғи ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида ННТларни молиявий қўллаб-қувватлашга 10 миллиард сўм маблағ сарфланган.
– 2013 йилда 4 та ННТ грант танловларида ғолиб деб топилган бўлса, 2014 йилда грант танловлари 45 тага етиб, 11 та лойиҳа молиялаштирилди, – дейди Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд ҳудудий бўлинмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Фотеҳ Раҳматов. – Бу вилоятимизда фуқаролик институтларининг ижтимоий шериклик муносабатларига киришишдаги фаоллиги ортиб бораётганини кўрсатади.
Семинар давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар ривожлантиришга оид ва ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларига ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш амалиёти, қонунчиликка риоя этилиши устидан жамоат назоратини амалга ошириш каби қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.
Семинар-тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди танловларининг вилоятдаги ғолибларига сертификатлар топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирок этди.
Ё.Марқаев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.