Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек “Фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган эди.

Фармон билан фуқароларнинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилинган.

Вилоят ҳокимлигида ушбу масала юзасидан навбатдаги муҳокама ўтказилди. Муҳокамада мазкур акция доирасида Самарқандда яшовчи фуқаролар томонидан давлат хизматлари марказига 28780 та ариза келиб тушганлиги, бугунги кунга келиб мазкур аризаларнинг 68,4 фоизи (19695 та) ўз ечимини топганлиги қайд этиб ўтилди. Шунингдек, муҳокамада қатор соҳа вакиллари томонидан мазкур йўналишдаги ишларни тезкор амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди. Мутасаддилар томонидан Самарқанд шаҳрида 1793 та, Самарқанд туманида 1414 та, Ургут туманида 1392 та, Иштихон туманида 947 та, Паст дарғом туманида 848 та, Қўшработ туманида 684 ва Оқдарё туманида 455 та аризаларни кўриб чиқиш муддатлари кечиктирилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Ушбу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимлари, кадастр идоралари, экология ва атрофни муҳофаза қилиш ва давлат солиқ инспекциялари, давлат санитария назорати, қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри, адлия бўлимлари ва давлат ёнғин назорати органларига зарурий кўрсатмалар берилди.

    Вилоят ҳокимлигида ҳафтада бир маротаба ушбу масала муҳокама этилиши белгиланди.


Киритилган вақти: 25/02/2019 17:35.   Кўрилганлиги: 605
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqarolarni-ijtimoiy-qollab-quvvatlash-borasidagi-ishlar-muhokama-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.