Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЙЎЛЛАРИ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

“ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЙЎЛЛАРИ” МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, 

туман ва шаҳарлар кенгашлари ходимлари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчиларига Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ва фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари Президентимиз томонидан 2018 йил 15 октябрь куни имзоланган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти, сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ҳудудий комиссиялар, ишчи гуруҳларнинг вазифалари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудий кенгашлари раҳбар ва ходимларининг сайлов принциплари, номзодлар рўйхатини тайёрлаш, ишчи гуруҳларни шакллантириш хусусида батафсил маълумот беришди.


Охирги ўзгариш: 21/01/2019 17:31.   Кўрилганлиги: 595
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqarolar-yigini-raisi-saylovini-samarali-tashkil-etish-va-otkazish-yollari-mavzusida-oquv-seminar-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.