Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Фуқаролар ҳуқуқий онгини шакллантиришда журналистнинг ўрни бор

Фуқаролар ҳуқуқий онгини шакллантиришда журналистнинг ўрни бор

Вилоят Матбуот уйида журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Канаданинг маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида оммавий ахборот воситалари 

ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари учун «Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги: ОАВ ресурсларидан фойдаланиш» мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренинг журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, мутахассислардан ҳуқуқий маслаҳатлар олишни самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилди.

– Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг доценти Н.Қосимова. – Фуқаролар бу ўзгаришлардан хабардор бўлиши лозим. Бу борада оммавий ахборот воисталари муҳим омил ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, журналистлар ҳуқуқий билимларини ошириб бориши, адолатли суд жараёнлари моҳиятини теран англаши, фуқаролар ҳуқуқий онгини шакллантириш учун малакали ахборот бера олиши керак.

Семинар-тренинг эркин мулоқот тарзида, турли машғулотлар асосида ташкил этилди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.


Охирги ўзгариш: 19/12/2017 09:55.   Кўрилганлиги: 1005
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/fuqarolar-huquqiy-ongini-shakllantirishda-jurnalistning-orni-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.